Asardan parcha
#Asardan_parcha Содиқова, Турсуной. Умр биттадир Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, шоира ва адиба, таниқли маънавият тарғиботчиси Турсуной Содиқованинг ушбу рисоласи шахс маънавияти мавзусида бўлиб, китобхонлар билан жонли мулоқот тарзида битилган. Муаллиф суҳбатга киришар экан, асосан руҳий таҳлилга суянади, ўқувчини суҳбатга тортиб, ўз ортидан етаклайди. Хато ва камчиликларини кўрсатади, қулфи дилини очиб, яшаш ва яратиш сари рағбат уйғотади. Умр ғаниматлигини, аммо калитини топсанг, у саодат ва сурур манбаи эканлигини, ундан баҳра олиш эса фақат дили, тили, қўли покларга насиб этишини ҳаётий далиллар билан исботлайди. Китоб ширали тили ва инсон руҳиятини мусаввирона чизилиши билан ўқувчини ўзига жалб қилади. Мазкур рисола кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.