Asarlardan_parcha
#Asardan_parcha Абдулҳодий Ғиёс . Буюк ҳақиқат ёҳуд фитрат қичқириғи :Тасаввур қилинг, қайиқда сузиб кетмоқдасиз. Тўсатдан у дарз кетиб, чўка бошлади. Атрофда кимса йўқ. Сиз биргина ёғоч парчасига тирмашган ҳолда кенг уммон ўртасида қолиб кетдингиз. Ёки бепоён саҳрода озиқ-овқатсиз, сувсиз, ташналикда юрибсиз. Ёрдамга узатиладиган қўл, ошно бўладиган дардкаш йўқ. Шу пайт ҳар қандай инсон қалбига ягона Яратувчи Зот кела бошлайди. Ундан ёрдам сўрайди. Қалб тубидан қичқирган фитрат садоси «Аллоҳ», деб жаранглайди.